Академик лицей ҳақида

Тошкент фармацевтика институти академик лицейи Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2007 йил 09 июндаги 106-сонли буйруғи асосида ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 10 ноябрдаги 87-02-3497-сонли хатига асосан, Тошкент фармацевтика институти қошидаги академик лицейнинг номи “Тошкент фармацевтика институти академик лицейи” номига ўзгартирилган.

Лицей қуввати – 540 ўрин, ўқувчилар турар жойи қуввати – 75 ўрин. Ҳозирги кунда академик лицейида жами 575 нафар ўқувчилар таълим олмоқда. Улардан, 188 нафари – 1-курсда, 150 нафари – 2-курсда, 237 нафари – 3-курсда.

Асосий штатда жами 36 нафар ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Улардан, 7 нафари – бош ўқитувчи, 8 нафари – етакчи ўқитувчи, 7 нафари – катта ўқитувчи ва 14 нафари – олий маълумотли ўқитувчи.

2017-2018 ўқув йилида академик лицейини жами 214 нафар ўқувчилар битирди. Улардан, 139 нафари (65%) олий таълим муассасаларига ўқишга кирди ( 103 нафари махаллий ОТМларга, 36 нафари хорижий ОТМларга). Хозирги кунда хорижий давлатга ўқишга кетган лицей битирувчилар дунёнинг Россия, АҚШ, Ҳитой, Германия ва бошқа давлатларида жойлашган нуфузли ОТМларига ўқишга кириб таълим олмоқда.

2017-2018 ўқув йилида лицейнинг 3-курс ўқувчиси Давлатова Моҳинур, Республика фан олимпиадасининг 4-финал босқичида иштирок этиб 1-ўринни эгаллади ва имтиёзли равишда Тошкент Давлат стоматология институтига ўқишга кирди. Олдинги йилларда 5 нафар лицей ўқувчилари кимё фанидан Менделеев ҳалқаро олимпиадаларида иштирок этиб фаҳрли ўринларни эгаллаб имтиёзли равишда ОТМларга ўқишга киришган.

Академик лицейида 6та фан кафедралари ташкил этилган. Улар, “Кимё” кафедраси, “Биология” кафедраси, “Тил ва адабиёт” кафедраси, “Хорижий тил” кафедраси, “Аниқ фанлар” кафедраси, “Ижтимоий фанлар” кафедраси.

Академик лицейида 1та кимё, 1та биология, 1та физика лаборатория хоналари, 2та компьютерлар билан жиҳозланган информатика хоналари, 1та компьютерлар билан жиҳозланган лингафон хонаси ва 2та мультимедия хоналари мавжуд.

Тошкент фармацевтика институти академик лицеи манзили: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 45-уй.

Yandex картада Тошкент фармацевтика институти академик лицеи манзили:

https://yandex.uz/maps/10335/tashkent/?ll=69.275434%2C41.297799&mode=search&oid=232324550493&ol=biz&source=morda&z=18